“Сўнгги мавжуд сунъий йўлдош тасвирларига асосланиб, Халқаро атом энергияси агентлиги яқинда Натанздаги ер ости ядро ёнилғисини бойитиш заводининг кириш биноларига зарар етганини тасдиқлай олади. Радиоактив оқибатлар кутилмайди ва июнь ойидаги можаро даврида жиддий шикастланган заводнинг ўзига қўшимча зарар етгани аниқланмади”, дейилади агентлик баёнотида.
Ўтган ёзда АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу объект йўқ қилинганини айтганди.