Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото)

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото)

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Халқаро армия ўйинларининг «Қуролсоз уста» ҳамда “Эльбрус ҳалқаси” йўналишларида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Россиянинг Пенза вилоятига ўтказилган “Қуролсоз уста” беллашувлари натижасига кўра, биринчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, кучли учликка Арманистон ҳарбийлари якун ясаган.

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото)

Ғолибларга кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғаларни Россия Мудофаа вазирлиги ракета-артиллерия бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Николай Паршин ва Пенза вилояти губернатори Иван Белпзерцев топширди.

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото) 

“АрМИ–2020” Халқаро армия ўйинлари доирасида “Эльбрус ҳалқаси” танловида беллашаётган Ўзбекистон ва Россия тоғ бўлинмалари ҳарбийлари учинчи босқич шартларига кўра, махсус топшириқларни бажариб, Эльбрус чўққисига кўтарилди.

Ҳамюртларимиз марш-бросокда белгиланган масофани 2 соату 25 дақиқаю 46 сонияда босиб ўтиб, энг яхши натижани қайд этдилар.

Мусобақадаги рақибларимиз, Россия Жанубий ҳарбий округ жамоаси 2 соату 52 дақиқаю 39 сония  натижа билан иккинчи, шунингдек, тоғ бўлинмаси (Россия ҳаво-десант қўшинлари) вакиллари 3 соату 1 дақиқаю 26 сониялик натижа билан учинчи бўлиб марш-бросокни якунлашди.

Шундан сўнг, жамоалар Москва вақти билан соат 03:00 да Эльбрус чўққисини забт этиш учун старт олди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар Эльбрус чўққисини 3 соату 39 дақиқаю 39 сонияда забт этиб, биринчиликни қўлга киритган бўлсалар, 4 соату 36 дақиқа натижа билан тоғ бўлинмаси (Россия ҳаво-десант қўшинлари) вакиллари иккинчи, 4 соату 38 дақиқаю 14 сония натижа кўрсатган Россия Жанубий ҳарбий округ жамоаси эса учинчи поғонадан жой олди.

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото) Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбийлар яна икки йўналишда ғолиблар қаторидан жой олди (+фото)

Якуний натижаларга кўра, жорий йил Халқаро армия ўйинларининг ушбу йўналишида биринчи ўрин Россияга насиб этган бўлса, ўзбекистонлик ҳарбийлар иккинчи поғонага муносиб кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, «Қуролсоз уста» йўналишида иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларимиз мана икки йилдирки фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Ўтган йили ушбу жамоа мусобақалар мезбони Хитойни олдинга ўтказган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Халқаро мусобақа бешинчи маротаба ўтказилмоқда. Мазкур беллашувда бешта жамоа иштирок этди. Лаос, Камбоджа, Конго ва Абхазия жамоалари биринчи бор «Қуролсоз уста» танловининг иштирокчиларига айланган.

Киритилди: 19:55 05.09.2020. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!