Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган Эксплуатация хизматларига зудлик билан барча мактабларни иссиқлик билан таъминланганлиги, иситиш қозони ва қозонхоналарининг созлик ҳолати, синфхоналарнинг ҳароратини текшириб, муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш чораларини кўришни топширди.
Фуқаролардан мактабдаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақидаги маълумотни Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штабларига мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали ёки @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.
Маълумот учун: Эксплуатация хизмати тасарруфидаги умумтаълим муассасалари сонидан келиб чиқиб жами 352 та “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ажратилган. Хизматлар керакли иш қуроллари, асбоб-ускуналари (электр ва газ пайвандлагичлар, кесиш ва дурадгорлик мосламалари, сантехника ва электр ускуналари) билан таъминланган.