Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Халқ банкидан 2,7 млрд сўмлик қарз учун фермернинг молхона ва сўйиш шохобчаси хатланди

Халқ банкидан 2,7 млрд сўмлик қарз учун фермернинг молхона ва сўйиш шохобчаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан "Халқ банки" АТБ фойдасига 2 млрд 728 млн сўм қарздорликни қайтариш мақсадида "Д.Б.Ч" фермер хўжалиги, яъни қарздорга тегишли мол-мулк — молхона ва чорва ҳайвонларини сўйиш шохобчаси хатланди.

Мазкур объектлар қарз учун гаровга қўйилган бўлиб, қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис, улар хатланди.

Маълумотларга кўра, гаровда бўлган объектларни баҳолаш ва кейинчалик сотиш ишлари амалга ошириш кўзда тутилган.

Бугунги кунда ўз мажбуриятларини бажармаган қарздорларга нисбатан шундай қатъий чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 20:35 08.09.2025. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!