Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хакерлар АҚШ Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармасига ҳужум қилишди

Хакерлар АҚШ Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармасига ҳужум қилишди

Microsoft SharePoint дастурига қилинган хакерлик ҳужуми АҚШ Энергетика вазирлигининг Миллий ядро хавфсизлиги бошқармасига таъсир қилди.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбасига таяниб хабар берди.

Таъкидланганидек, ҳужумчилар махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлмаган. Энергетика вазирлиги агентликка хакерлар ҳужуми департаментга “минимал” таъсир кўрсатганини ва мутахассислар “таъсирланган тизимлар”ни тиклаётганини айтди.

Bloomberg маълумотларига кўра, хакерларнинг ҳаракатлари АҚШ Таълим вазирлиги, бир қатор давлат даражасидаги агентликлар ҳамда Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳукуматларига тегишли тизимларга ҳам таъсир қилган.

Microsoft ширкатининг таъкидлашича, ҳужумларда Хитойга алоқадорлиги айтилаётган Linen Typhoon ва Violet Typhoon гуруҳлари иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 11:10 23.07.2025. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!