Маршал Халифа Хафтар бошчилигида Ливия миллий армияси Туркия ҳукуматини миллий келишув ҳукуматига ёрдам беришда айблади. Бу ҳақда араб оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Хафтар тарафдорларининг сўзларига кўра, Туркия парламенти томонидан рухсат берилгани сабаб Файез Сарож ҳукуматига тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам берилган. Жумладан, Анқара Триполига бир гуруҳ ҳарбий мутахассислар ва зирҳли машиналар юборганлиги маълум қилинди.