Дунёнинг энг кучли лигаси — UFC раҳбарияти Хабиб Нурмагомедовга октагонга қайтиши учун 40 миллион доллар таклиф қилган.
Аммо россиялик жангчи бу суммани ҳам қабул қилмади ва фаолиятини қайта тикламасликка қарор қилди. Бу ҳақда унинг дўсти, собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье маълум қилди.
"Хабибга қайтиши учун 40 миллион доллар таклиф қилишган, у эса "йўқ" деди. Агар 40 миллионни ҳам рад этган бўлса, демак, у албатта қайтмайди", — деди Кормьенинг сўзларини MMA Fighting келтирди.