Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хаби Алонсо тактикаси Винисиусга ёқмади

A A A
Хаби Алонсо тактикаси Винисиусга ёқмади

Винисиусга унинг "ПСЖ" билан ўйиндаги позицияси ёқмади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида "Реал" Париж клубига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

25 ёшли вингер ўнг қанотда асосий таркибда майдонга тушди. Килиан Мбаппе ва Гонсало Гарсия билан биргаликда у "Мадрид"нинг ҳужум учлигини тузди.

COPE хабарига кўра, Винисиус мураббий Хаби Алонсо белгилаб берган позицияда ўзини ноқулай ҳис қилган.

65-дақиқада бразилиялик футболчи ўрнига Браим Диас майдонга тушди. Винисиус клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жами олтита ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Киритилди: 09:45 14.07.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!