"Байер" чап қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдо яна "Реал"нинг трансфер мақсадига айланди.
Яқин ўтмишда "қаймоқранглилар" "Барселона" тарбияланувчисига қизиқиш билдиришган, аммо аниқ ҳеч нарса айтилмаган. Журналист Маттео Мореттонинг янгиланган маълумотларига кўра, "Реал"нинг бўлажак бош мураббийи Хаби Алонсо Гримальдонинг ўйинига қойил қолади ва у билан Мадридда бирга ишлашни истайди. "Қироллик клуби" раҳбарияти "Байер"нинг трансфер талабларини мақбул деб топса, 29 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини жиддий кўриб чиқади.
Transfermarkt экспертлари Алехандро Гримальдонинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "доришунослар" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.