Хаби Алонсо "Реал"нинг Қозоғистондан олган таассуротлари ҳақида гапирди.
"Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга ҳақли. Бу ерда одамлар учун бу нимани англатишини кўрдик. Атмосфера ақл бовар қилмайдиган эди. Энг яхши тилаклар тилайман. "Қайрат"га омад тилаймиз!
Балки ўйин бошида ўзимизни ноқулай ҳис қилгандирмиз. "Қайрат"да бир марта бирга-бир вазият бўлди. Бундай лаҳзалардан фойдаланиш мумкин. Аввалига "Қайрат"нинг шиддатига ҳайрон қолдик.
Агар вақтимиз кўпроқ бўлганида, бу ерда кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлардик. Бу ерда ажойиб тоғлар бор," - деди "Реал" бош мураббийи.