Исроилга нисбатан футбол санкцияларини қўллаш масаласи ҳамон муҳокама қилинмоқда. RMC Sport хабарига кўра, Испания, Туркия ва Норвегия футбол уюшмалари УЕФАни Исроил жамоаларини зудлик билан чиқариб ташлашга ундамоқда.
Шунингдек, Англия футбол уюшмаси ҳам Исроилнинг даражасини ўзгартириш имкониятига қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда, манба таъкидлашича, УЕФА раҳбари Александр Чеферин ҳамон жуда эҳтиёткор бўлиб, Исроил масаласини ниҳоятда нозик деб ҳисобламоқда.
УЭФАнинг ижроия қўмитаси навбатдаги йиғилиши 3 декабрь куни бўлиб ўтади.