Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Маъбуда бўлишни орзу қилган хитойлик аёл 6,7 миллиард долларлик биткоинларни ўғирлади

Маъбуда бўлишни орзу қилган хитойлик аёл 6,7 миллиард долларлик биткоинларни ўғирлади

Лондон суди 47 ёшли Хитой фуқароси Чжимин Цяньни 6,7 миллиард доллар биткоин ўғирлашда ва Буюк Британияда кўчмас мулк сотиб олиш орқали пулларни ювишга уринишда айбдор деб топди.

Бу ҳақда Скотланд-Ярд матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, аёлдан 61 000 дан ортиқ биткоин мусодара қилинган - бу тарихдаги энг йирик криптовалюта мусодараси.

Терговчиларнинг фикрича, 2014-2017 йиллар давомида Цянь 128 минг Хитой фуқаросини, жумладан тадбиркорлар, пенсионерлар, банк ходимлари ва суд ходимларини алдаган. У ўғирланган маблағларни биткоинга айлантириб, сўнг сохта ҳужжатлар ёрдамида Буюк Британияга кўчиб ўтган. Буюк Британияда жиноятчи ҳашаматли кўчмас мулк сотиб олиб, пулларини ювишни мақсад қилган.

The Sun газетасига кўра, полиция гўёки Цяннинг кундалигини топиб олган, унда у Далай Лама томонидан мойланган "қайта туғилган маъбуда" бўлишни ва у малика сифатида ҳукмронлик қиладиган "Либерланд" номли қиролликни яратишни хоҳлаётгани ҳақида ёзган.

Хитойлик аёл ҳозир ҳибсда. У ўз айбига иқрор бўлиб, ҳукм чиқарилишини кутмоқда.

Киритилди: 09:07 01.10.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!