"Реал" Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган "Қайрат"га қарши баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 5:0. Ўйин Олма-отадаги Марказий стадионда бўлиб ўтди.
Испания жамоаси сафида Килиан Мбаппе хет-трикни расмийлаштирди. Яна биттадан голни Эдуардо Камавинга ва Браим Диас ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
"Реал" очколарини 6 тага етказиб, Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. "Қайрат" (0) икки мағлубиятдан сўнг охирги ўринда бормоқда.
Испания жамоаси турнирдаги навбатдаги ўйинини 22 октябрь куни "Ювентус"га қарши ўтказса, "Қайрат" бир кун аввал "Пафос"га қарши майдонга тушади.
Чемпионлар лигаси, 2-тур
30.09.2025, сешанба, 21:45
Қайрат - Реал - 0:5
Голлар: Мбаппе, 25 - пенальтидан (0:1). Мбаппе, 52 (0:2). Мбаппе, 74 (0:3). Камавинга, 83 (0:4). Диас, 90 (0:5)
Кайрат: Калмурза, Мартынович, Сорокин, Луиш Мата, Тапалов (Байбек, 64), Касабулат, Арад (Станоев, 64), Громыко (Зария, 80), Мрынский, Жоржиньо (Эдмилсон, 64), Сатпаев (Рикардиньо, 80)
Реал: Куртуа, Алаба, Хейсен, Ф. Гарсия, Рауль Асенсио, Тшуамени (Беллингем, 80), Себальос, Винисиус Жуниор (Диас, 70), Мастантуоно (Родригу, 70), Мбаппе (Г. Гарсия, 81), Арда Гюлер (Камавинга, 80)
Огоҳлантиришлар: Громико, 48. Арад, 55