Қирғизистон президенти Садир Жапаров оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайта жорий этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.
Баёнотга кўра, Президент Администрациясига болалар, қизлар ва аёлларга нисбатан содир этиладиган жиноятлар учун энг оғир жазо чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш топшириқ қилинган.
Ташаббусга 17 ёшли Айсулу Мукашева билан боғлиқ фожиали воқеа сабаб бўлди. У 27 сентябр куни бедарак йўқолган, кейинроқ жасади Кемин туманида топилган. Полиция қўлга олган 41 ёшли шахс қизни ўғирлаб, зўрлаб ва ўлдирганини тан олди.