Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лига 9-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши сафар ўйинидан олдин Килиан Мбаппенинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Мбаппе? Ҳа, у тайёр. "Хетафе" билан ўйинда у асосий таркибда майдонга тушади», - деди 42 ёшли испаниялик мутахассис.
Мбаппе жорий мавсумда 10 та ўйинда 14 та гол уриб, 2 та ассист берди.