"Реал"нинг бўлажак бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниордан қандай фойдаланишини аллақачон аниқлаб олган.
Испаниялик футболчи иккита ҳужумчи билан ўйнашни режалаштирмоқда, у 5-3-2 ва 4-4-2 ни энг афзал шакллар деб ҳисоблайди, деб хабар беради Cadena SER. Асосий ҳужумчилар жуфтлиги Мбаппе ва Винисиусдан иборат бўлади, Родриго эса сотилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хаби Алонсо июнь ойидан "қаймоқранглилар" бошқарувида иш бошлаши кутилмоқда. У фаолиятини Бразилия терма жамоасида давом эттирадиган Карло Анчелотти ўрнини эгаллайди.
Яқинда "Байер" Алонсо билан тез орада хайрлашишини расман тасдиқлади.