Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хаби Алонсо бу трансферни блоклади

Хаби Алонсо бу трансферни блоклади

Дани Себальоснинг Мадрид клубидаги истиқболи нафақат "Марсель"нинг қизиқишига, балки мураббийлар жамоасининг нуқтаи назарига ҳам боғлиқ.

ESPN маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижарага беришни кўриб чиқишга тайёр, бироқ сотиш нархи камида 15-20 миллион еврони ташкил этиши лозим.

Taъкидланишича, Хаби Алонсонинг позицияси вазиятни мураккаблаштирмоқда: мураббий жамоа муносиб ўринбосар топмагунча ярим ҳимоячини қўйиб юборишни истамаяпти. Трансферлар бозорида мос ўйинчини топиш осон эмас ва айнан шу ҳолат музокараларни чўзиб юбориши мумкин.

29 ёшли испаниялик футболчи 2017 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепмоқда.

Киритилди: 22:52 25.08.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!