Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

WSJ: Илон Маск ва Вивек Рамасвами халқаро ва нодавлат ташкилотларни молиялаштиришни қисқартиришни режалаштирмоқда

WSJ: Илон Маск ва Вивек Рамасвами халқаро ва нодавлат ташкилотларни молиялаштиришни қисқартиришни режалаштирмоқда

Бундан ташқари, таклифлар орасида мансабдор шахслар сонини, субсидиялар, давлат оммавий ахборот воситалари учун харажатларни қисқартириш, шунингдек, айрим федерал қоидаларни бекор қилиш ва қонунчиликка ўзгаришлар киритиш ҳам бор.

Нашр маълумотларига кўра, бу АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган "давлат харажатларини қисқартириш" режасининг бир қисми ҳисобланади.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, бу орқали федерал бюджетни 2 триллион долларга қисқартириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маск ва Рамасвами Трампнинг янги ҳукумати таркибида ташкил этилиши режалаштирилган Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) бошқараши эълон қилинган эди.

Киритилди: 22:12 21.11.2024. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!