World Boxing ташкилоти кубоги доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Уч нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг икки нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.
-48 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда Фарзона Фозилова испаниялик Марта Лопезга имкон қолдирмади — 5:0.
World Boxing кубогининг ярим финал баҳсларида -65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хискейга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жангда Ҳамидова рақибасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.
World Boxing кубогида +90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ярим финал баҳсида бизга яхши таниш бўлган ва анчагина жиддий рақиб, арманистонлик Давид Чалоянга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда, афсуски, ҳакамлар Чалояннинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини эътироф этишди ва Зокиров бронза медали билан чекланди.
Натижалар билан танишинг:
-48 кг: Фарзона Фозилова - Марта Лопез (Испания) - 5:0
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сача Ҳискей (Англия) - 3:2
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Давит Чалоян (Арманистон) - 2:3