Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

World Boxing эркак боксчилар учун гендер тестини жорий қилди

World Boxing эркак боксчилар учун гендер тестини жорий қилди

World Boxing ташкилоти 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзи ўтказадиган мусобақаларда иштирок этадиган барча боксчилар (ҳам эркаклар, ҳам аёллар) учун гендер тестдан ўтишни мажбурий қилиб қўйди.

Илгари бу талаб фақат аёллар учун амал қилган - у 2025 йил 20 августдан кучга кирган ва биринчи марта сентябрь ойида Ливерпуль (Буюк Британия) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлланилган. Шу сабаб билан, хусусан, Франция жамоаси мусобақага қўйилмади, чунки французлар таҳлил топширган лаборатория унинг натижаларини керакли муддатда тайёрлашга улгурмаганди.

Барча боксчилар учун гендер тестини жорий этиш уларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш ва мусобақаларнинг барча иштирокчилари учун тенг шароитларни таъминлаш зарурати билан изоҳланади.

Киритилди: 21:51 03.01.2026. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!