Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

WhatsApp Россияда яна қанча муддат тақиқда туради?

WhatsApp Россияда яна қанча муддат тақиқда туради?

Россия Давлат Думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Сергей Боярский WhatsApp мессенжерининг блокировкаси саналари ва унинг сабабларини айтишга ҳали эрта, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Парламент аъзосининг қўшимча қилишича, барча хорижий платформаларга Россия қонунчилигига риоя қилмаслик, маълумотларни маҳаллийлаштириш ва фирибгарликка қарши курашиш бўйича даъволар бор.

Аввалроқ Давлат Думаси Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Антон Горелкин WhatsAppнинг Россия бозорини тарк этишга тайёрланиш вақти келди, деган фикрни билдирган эди; унинг Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилаётган чекловларга дучор бўлган нодўстона мамлакатлардан дастурий таъминот рўйхатига киритилиши эҳтимоли катта.

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга 1 сентябрга қадар Россия Федерациясидаги дўстона бўлмаган мамлакатлар дастурий таъминотидан, жумладан, алоқа хизматларидан фойдаланишга қўшимча чекловлар киритишни таклиф қилди.

Киритилди: 10:11 21.07.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!