Яқин кунларда WhatsApp Россияда блокланиши мумкин.
Бу ҳақда Россия сенатори Артём Шейкин маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ ФСБ ва полицияга маълумотлар топшириш мажбурияти юклатилган ташкилотлар реестрига киритилган. Агар мессенжер ушбу талабларни бажармаса, тақиқ дарҳол жорий этилади.