Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

WhatsApp'да янги функция ишга туширилади

WhatsApp'да янги функция ишга туширилади

“WhatsApp'нинг сўнгги бета-версиясида қизиқарли янгиликни синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар бермоқда “4pda” нашри.

У аккаунтларнинг махфийлигини яхшилашга қаратилган бўлиб, мессенжернинг Андроид версияси эгалари авторизация қилиш учун анъанавий пароллар ўрнига ўзларининг биометрик маълумотларидан фойдаланишлари мумкин.

Янги функция фойдаланувчига бармоқ изини сканерлаш ёки юзни таниш, шунингдек, ПИН-код ёки нақш ёрдамида янги қурилмада “WhatsApp” аккаунтига кириш имконини беради.

Қайд этилишича, мазкур функция ишга туширилиши орқали мессенжер фойдаланувчисига бир марталик парол керак бўлмайди.


Илованинг синов тузилмасида янги хусусиятни фаоллаштириш учун созламалар менюсидаги “Ҳисоб қайдномаси” бўлимига ўтиш ва кейин худди шу номдаги ёрлиқда парол яратиш керак.

Шундан сўнг “WhatsApp” қурилмада парол менежерини — масалан, “Google Password Manager” ёки “NordPass"ни танлашни сўрайди.

Бу функция қачон барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши ҳозирча эълон қилинмаган. Бу кейинги бир неча ой ичида содир бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:40 28.09.2023. Ўқилди: 2438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!