Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

WBO Бетербиевга шарт қўйди: Жароҳатни тасдиқловчи далил тақдим этиш ёки камардан маҳрум бўлиш!

WBO Бетербиевга шарт қўйди: Жароҳатни тасдиқловчи далил тақдим этиш ёки камардан маҳрум бўлиш!

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) яримоғир вазн тоифасич чемпиони Артур Бетербиевга шарт қўйди.

Агар Бетербиев белгиланган муддат ичида жароҳат олганлигини исботлаб берувчи ҳужжат, далил тақдим эта олмаса, шартномада белгиланган барча ҳуқуқлардан, биринчи навбатда чемпионлик камаридан маҳрум бўлади. Артур тиззасидан жароҳат (мениск дарс кетиш) олганини айтиб, сентябргача сафдан чиққанини маълум қилганди. Бу билан унинг ҳамюрти Дмитрий Биволга қарши мултақ жаҳон чемпионлиги учун белгиланган жанги ҳам бекор бўлган эди

"Бетербиевга 10 кун муҳлат берилади. Шу белгиланган вақт ичида у жароҳатини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар, тикланиш ва машғулотларга қайтиш муддатларини тақдим эта олмаса, келишувдаги барча ҳуқуқлардан маҳрум бўлади. Биринчи галда чемпионлик камаридан. Регламентга кўра, вакант қолган камар учун янги даъвогарлар тайинланади", — дейилади WBO баёнотида.

Киритилди: 12:33 11.05.2024. Ўқилди: 1428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!