Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунларига кўра ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.
Жумладан, Олимпия ўйинларининг амалдаги чемпиони Ҳасанбой Дўсматов минимал вазн тоифасида, биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев ва ярим ўрта вазнда
Шаҳрам Ғиёсов рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олди. Супер ярим ўрта вазнда жанг қилаётган Исроил Мадримов эса учинчи ўрин дея эътироф этилди.
Шунингдек, ярим енгил вазнда рингга кўтарилаётган Отабек Холматов 5, супер ўрта вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев 6-ўринга жойлашди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида
Муҳаммад Шехов кучли ўнликка якун ясаб берган бўлса, супер енгил вазндаги Ботир Аҳмедов WBА рейтингида 13-ўринга лойиқ кўрилди.