13 ноябрь, чоршанба куни бир қанча халқаро авиакомпаниялар Индонезиядаги Бали курорт оролига рейсларни бекор қилди. Бу навбатдаги вулқон отилиши, кул булутининг баландлиги 10 км гача бўлганлиги сабабли юз берди ва минглаб одамлар эвакуация қилишга мажбур бўлди, деб ёзади Reuters.
Jetstar ва Qantas чоршанба куни вулқон кули туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан Балига рейсларни тўхтатганини айтишди ва Flightradar24 самолётларни кузатувчи веб-сайти AirAsia ва Virgin оролга рейслари ҳам бекор қилинганлигини кўрсатди.
4 ноябрдан 12 ноябргача Балида, жумладан Сингапур, Гонконг ва Австралиянинг бир қанча шаҳарларидан 80 та рейс бекор қилинди, деди Балидаги Нгураҳ Раи аэропорти бош менежери Аҳмад Сиауги Шаҳаб.