Сербия президенти Александр Вучич ўз ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва 2026 йил охирида мамлакатда парламент ва президентлик сайловларини бир вақтда ўтказиш имкониятини таклиф қилди.
Бу ҳақда Сербия раҳбари Pink телеканали орқали баёнот берди.
"Расман менинг ваколатимга яна бир ярим йил вақт қолди, аммо бу муддат қисқароқ бўлиши мумкин", деди Вучич.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакат раҳбарияти президентлик ва парламент сайловларини бир вақтда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. "Биз бир вақтнинг ўзида президентлик ва парламент сайловларини ўтказишимиз мумкин. 2026 йилнинг декабрида, эҳтимол, бироз олдинроқ бўлишини тахмин қиламан", - дея таъкидлади у.
Президент янги номзодни таъминлаш учун конституцияга ўзгартиришлар киритишга интилмоқчи эмаслигини таъкидлади.
"Биз Конституцияни ўзгартиришни хоҳламаймиз ва мен яна президентликка номзодимни қўйиш ниятида эмасман", деди Вучич.
Вучич илк бор 2017 йилда Сербия президенти этиб сайланган. У 2022 йилда иккинчи муддатга сайланган. Унинг давлат раҳбари сифатидаги муддати 2027 йилда тугайди.