Европа глобал углеводород ва ёқилғи нархларининг ошиши туфайли жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Сербия президенти Александр Вучич бу ҳақда Украинанинг Буковел шаҳрида бўлиб ўтган Карпат ташаббуси йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
"Сўнгги кунларда Чехия бош вазири Андрей Бабиш ва Полша бош вазири Доналд Туск Европада бизни кутаётган дўзах ҳақида кескин баёнотлар беришди. Агар сиз нефть ва газ нархларига қарасангиз, улар ҳақиқатдан узоқ эмаслигини кўришингиз мумкин. Агар сиз Германия ва Австрияда ёқилғи нархларига қарасангиз, бизни жиддий муаммолар кутаётгани аён бўлади", деди Вучич.
Сербия раҳбарининг сўзларига кўра, учрашувни ўтказишнинг сабабларидан бири минтақа мамлакатлари ўртасида яқинроқ иқтисодий интеграция зарурати.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский "Карпат саккизлиги" форматини яратишни эълон қилган эди. Форматга Австрия, Венгрия, Польша, Руминия, Сербия, Словакия, Чехия ва Украина киради.