Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Володин СССР нима учун қулаганини «тушунтирди»

Володин СССР нима учун қулаганини «тушунтирди»

Давлат Думаси Спикери Вячеслав Володин россиялик депутатларни совет ўтмиши ҳақида холисона фикр юритишга ва йўл қўйилган хатолар ҳақида унутмасликка чақирди.

Унинг сўзларига кўра, СССРнинг парчаланишига ҳукмрон КПССда халқни унутган хоинларнинг мавжудлиги сабаб бўлган.

"... Биз Островскийнинг "Пўлат қандай тобланди" асари асосида тарбияланганмиз. Аммо ҳозир ўзимиз нима қиляпмиз? Депутатлик лавозимини эгаллаб туриб, қанчалик самарали фаолият юритаяпмиз?" - деган саволни кўтаради Володин.

Володин замонавий Россияни ривожлантириш учун совет тажрибасидан энг яхши жиҳатларни ўзлаштиришга чақирди, бироқ "бизнинг ўз йўлимиз бор" деб таъкидлади.

Киритилди: 23:00 30.10.2024. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!