"Рома" Элдор Шомуродов ўрнига "Удинезе" ҳужумчиси Бетога кўз тикди.
Ўзбекистонлик футболчи Клаудио Раньерини ҳайратда қолдира олмаганидан сўнг январь ойида "Рома"ни тарк этиши кутилмоқда.
Il Messaggero хабарига кўра, "Рома" ва Шомуродовнинг атрофидагилар унга А Серия турнир жадвалининг қуйи қисмидан янги клуб топишга ҳаракат қилишмоқда.
Унга "Эмполи", "Кальяри" ва "Венеция" клублари қизиқиш билдиришган.
Асосий тўсиқ Шомуродовнинг 1,5 миллион евролик маоши бўлиб турибди, бу эса бу жамоалардан бирортаси уни доимий шартномага имзолашига тўсқинлик қилмоқда.