Айирмачи Днестрбўйида Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилгани сабабли ишлаб чиқариш тўхтаб қолган.
Бу ҳақда "Иқтисодий ривожланиш вазири" Сергей Оболоник маълум қилди.
Унга кўра, 1 январ куни эрталаб соат 08:00 дан бошлаб, “Газпром” Украина ҳудуди орқали газ етказиб беришни тўхтатгач, барча саноат корхоналари ўз ишини тўхтатган.
5-январга қадар аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган энергия миқдори ва корхоналар эҳтиёжларига қанча миқдорда ажратилиши мумкинлиги аниқ бўлади.
Агар газ таъминоти билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб бўлмаса, у ҳолда компаниялар қайта ишга тушириш имкониятини йўқотади.