АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Луизиана штати Нью-Орлеан шаҳрида одамларни автомобилда босиб кетган шахснинг шахсини аниқлади.
Бу ҳақда маҳаллий NOLA нашри хабар берди.
Унга кўра, полицияга ўқ узган гумонланувчи воқеа жойида ўлдирилган ва унинг 42 ёшли Шамсуд-Дин Жаббор эканлиги аниқланган.
ОАВ маълумотларига кўра, эркакнинг машинасида ИШИД террорчилик ташкилоти байроғи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Луизиана штатининг Нью-Орлеан шаҳрида пикап ҳайдовчиси Бурбон кўчасида оломон устига бориб урилган ва ўт очган эди. Теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Жиноят содир бўлган жойда қўлбола портловчи қурилмалар топилган.