Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Volkswagen’нинг зарари уч ойда 5,9 миллиард еврога етди

Volkswagen’нинг зарари уч ойда 5,9 миллиард еврога етди



Германиянинг Volkswagen автоконцерни Хитойда автомобиллар савдоси пасайиши фонида катта молиявий йўқотишларга дуч келмоқда.

Financial Times маълумотларига кўра, компаниянинг жорий йил июль–сентябрь ойларидаги зарари 5,9 миллиард еврони ташкил этган. Бу бутун 2025 йилдаги 1,3 миллиард евролик зарардан ҳам бир неча баравар кўп.

Аввал таҳлилчилар Volkswagen 2026 йилни тахминан 2,6 миллиард евро зарар билан якунлашини прогноз қилган эди.
Компанияда янги технологияларга инвестиция киритиш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Financial Times Volkswagen’нинг даромадлилиги жуда паст даражага тушганини қайд этган.
Шунингдек, компания 660 минг нафар ходимининг иш ҳақини музлатиш, мукофот пулларини қисқартириш ва айрим имтиёзларни бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Киритилди: 17:47 29.10.2026. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!