Бугун БАА пойтахти Абу-Дабида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта дубулға» турнири старт олади.
59 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи қатнашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
Эркаклар:
60 кг: Камолиддин Бахтиёров
66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
73 кг: Замохшари Бекмуродов
90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов, Умар Бозоров
100 кг: Тўлқинбек Турдиев
Аёллар:
48 кг: Улбўсин Ҳакимова
52 кг: Сита Қадамбоева, Диёра Келдиёрова
70 кг: Хуршида Раззоқбердиева, Ширинжон Йўлдошева
78 кг: Барчиной Қодирова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Мусобақанинг илк кунида эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар эса -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.