Volkswagen компанияси 1930 йилларда Гитлернинг шахсий илтимосига биноан фашистлар Германиясида ташкил этилган. Гитлер Германия фуқароларининг кўпчилигига ҳамёнбоп бўлиши учун 1000 рейхсмаркдан ошмайдиган арзон машинани ишлаб чиқишни буюради. Бренд ҳам шу асосда номланган: "Халқ машинаси" — "Volks-Wagen".