Volkswagen автоконцерни тежамкорлик мақсадида 2030 йилгача ГФРда 50 мингта иш ўрнини қисқартиради.
ТАСС агентлигининг компаниянинг йиллик ҳисоботига таяниб хабар беришича, заводлардаги ходимларнинг аввалги қисқартирилиши туфайли харажатларни 1 миллиард еврога камайтиришга муваффақ бўлинган.
2030 йилга келиб Volkswagen раҳбарияти ҳар йили харажатларни 6 миллиард еврога қисқартирмоқчи. Эндиликда компания қўшимча ходимларни қисқартириш ниятида.