Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Владивостокда портлашлар содир бўлди, бунга Украина разведкасининг операцияси сабаб бўлган – “РБК-Украина”

A A A
Владивостокда портлашлар содир бўлди, бунга Украина разведкасининг операцияси сабаб бўлган – “РБК-Украина”

Нашр манбаларининг маълум қилишича, 30 май куни Владивостокдаги Десантная кўрфазида портлашлар юз берган, бу Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг “муваффақиятли операцияси натижаси” бўлган.

“РБК-Украина” маълумотларига кўра, Владивостокдаги 155-денгиз пиёдалари гвардия бригадасининг 47-алоҳида десант-ҳужум батальони жойлашган ҳудудда иккита портлаш содир бўлган. Тирик куч, ҳарбий техника ва махсус воситалар шикастлангани хабар қилинмоқда. Бироқ, бу маълумотлар ҳеч қандай далил-исбот билан тасдиқланмаган.

Нашрининг қайд этишича, 155-денгиз пиёдалари бригадаси Россия-Украина урушида, жумладан, Мариупол, Донецк вилоятининг Угледар шаҳари, шунингдек, Курск вилоятидаги жангларда иштирок этган.

Приморе ўлкаси расмийлари Владивостокнинг Десантная кўрфазидаги портлашлар "автомобиллардан бирида пропан-бутан аралашмаси бўлган баллонларнинг алангаланиши" туфайли юз берганини маълум қилган. Минтақанинг аксилтеррор комиссияси ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлигини билдирди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлашлардан олдин кўрфазга олиб борадиган йўл тўсиб қўйилган, шунингдек, ҳудудда вертолёт ва махсус техникалар кўринган.

Киритилди: 21:32 30.05.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!