Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Пхенянга келди, дея хабар бермоқда Кремль.
Ташриф Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Ким Чен Ин Владимир Путинни Пхенян аэропортида кутиб олди.