Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонлик амалдор Бухородаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди

Ҳиндистонлик амалдор Бухородаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди

Ҳиндистонлик амалдор Ўзбекистонда вафот этди.

Бош прокуратура мазкур масала юзасидан Platina.uz'га изоҳ берди.

Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Мегалая штати раҳбари Конрад Сангма Х саҳифасида ёзган.

Мегалая штати бош котиби Сайид Розий Ўзбекистонга шахсий сафари чоғида меҳмонхона хонасида ўлик ҳолда топилган.

Ҳиндистон темир йўл хизмати ходими, Розий 2021 йилдан штатда депутат сифатида ишлаган.

Расмийларга кўра, 4 апрелдан буён Бухоро шаҳрида бўлган ва юрак хуружидан вафот этганликда гумон қилинмоқда.

"Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 1974 йилда Ҳиндистон Республикаси фуқароси Бухоро шаҳридаги “Wyndham” меҳмонхонасида вафот этган

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотга кўра, ўлим ўткир юрак қон-томир ва нафас фаолияти етишмовчилиги билан асоратланган ўнг ўпка артерияси тромбоэмболияси натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади Бош прокуратура изоҳида.

Розий қўнғироқларга жавоб бермаганидан сўнг, унинг хонаси эшигини бузиб киришган.

Ҳозирда амалдор жасадини Ҳиндистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 11:40 08.04.2025. Ўқилди: 5545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!