Владимир Путин Украинада жанг қилиши эвазига «азиз дўст» Ким Чен Инга катта миқдорда нефть жўнатган.
Янги тадқиқотларга кўра, Россия жорий йилнинг март ойидан бери Шимолий Кореяга миллион баррелдан ортиқ нефть етказиб берган.
Буюк Британияда жойлашган Опен Соурcэ Cэнтре нотижорат тадқиқот гуруҳи сунъий йўлдош тасвирларининг батафсил таҳлили Москва ва Пхенян ўртасида давом этаётган улкан таъминот занжирини аниқлади.
Расмларда Шимолий Кореянинг ўндан ортиқ турли нефть танкерлари Россиянинг Узоқ Шарқидаги нефть терминалига сўнгги саккиз ой ичида жами 43 марта келганини кўрсатади.
Таъминотлар Владимир Путин ва унинг «азиз дўст»и Ким Чен Ин ўртасидаги муносабатлар ўсиб бораётганини акс эттиради.