Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Владимир Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

 Владимир Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

Қонунга кўра, алоқа операторлари Федерал хавфсизлик хизмати талаби билан президентнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда мобил алоқа ва симли интернет хизматларини чеклаши шарт бўлади. Бундай вазиятда алоқа узилиши абонент билан тузилган шартномани бузса ҳам оператор жавобгарликка тортилмайди.

Қонун лойиҳасининг дастлабки талқинида ФХХга “фуқаролар ва давлатни юзага келаётган хавфсизлик таҳдидларидан ҳимоя қилиш мақсадида” янги ваколат берилиши назарда тутилган эди. Бироқ Давлат Думасидаги иккинчи ўқиш жараёнида ушбу иборалар ҳужжатдан чиқариб ташланган.

Маълум қилинишича, қабул қилинган мазкур қонун Россия президентига бутун мамлакат бўйлаб ёки алоҳида ҳудудда алоқа хизматларини чеклаш шартларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини беради ва бу қарор сабабларини очиқ изоҳлаш мажбуриятини юкламайди.

Аввалроқ расмийлар ушбу қонун зарурлигини Украина дронлари ҳужумлари билан асослаган эди.

Киритилди: Бугун 19:07. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!