Навоий вилояти Қизилтепа туманида жазо муддатини ўтаётган диний олим Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли “Сангород” шифохонасига этап қилинди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов яқинларига таяниб маълум қилди.
Унинг айтишича, Турсунов қандли диабетнинг оғир шакли билан оғрийди. Шу боис ИИВ Жазони ижро этиш департаменти инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони енгилроқ чорага алмаштириш бўйича судга тақдимнома киритишидан умид билдирилмоқда.
Аввалроқ адвокатлари унинг аҳволи оғирлашганини билдирган эди. Бироқ Омбудсман колонияга ташрифидан сўнг маҳкум тиббий ёрдамдан шикояти йўқлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсунов Учтепа тумани суди ҳукми билан 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.