Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Путин 27 ноябрь куни Остонага ташриф буюради

A A A
Владимир Путин 27 ноябрь куни Остонага ташриф буюради

Россия президенти Владимир Путиннинг Остонага ташрифи 27 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».

«Бугунги кунда Қозоғистон-Россия муносабатлари барча йўналишларда муваффақиятли ривожланмоқда. Бунга давлатларимизнинг анъанавий мунтазам алоқалари, Россия президенти Владимир Путиннинг 27 ноябрь куни Қозоғистонга бўлажак давлат ташрифи ёрдам бермоқда», - деди Нуртлеу Москва ва Остона ўртасидаги стратегик иттифоқ мақомига тўхталиб.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу маълумотни тасдиқлади.

«Бизнинг [Россия ва Қозоғистон] ўртамиздаги муносабатлар юксалиб бормоқда. 27 ноябрь куни Қозоғистонга давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда, ўнлаб ҳужжатлар бўлажак саммитни имкон қадар тўлдириш мақсадида уларни тайёрлаш тезлаштирилган», — деди Лавров.

Россия президенти Қозоғистонга охирги марта 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.

Киритилди: 13:54 07.11.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!