Бугун 23 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди

Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоа ушбу натижага тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко қўл остида эришди. Шу тариқа Виталий Григорьевич Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббийга айланди. Легионер мураббийлар орасида рекорд Тачмурод Агамуродовга тегишли. Туркманистонлик мутахассис "Пахтакор" билан 4 маротаба чемпионат олтин медалларига эга чиққан.

Қуйида умумий рўйхат билан танишинг.

Убиража Вега Да Силва (Бразилия) - "Пахтакор" 1998

Леонид Остроушко (Қозоғистон) - "Дўстлик" 2000

Сергей Бутенко (Россия) - "Пахтакор" 2001

Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - "Пахтакор" 2002,2003,2004,2005

Зико (Бразилия) - "Бунёдкор" 2008

Луис Фелипе Сколари (Бразилия) - "Бунёдкор" 2009

Шота Арвеладзе (Грузия) - "Пахтакор" 2019,2020

Питер Хюистра (Голландия) - "Пахтакор" 2021

Виталий Левченко (Тожикистон) - "Нефтчи" 2025

Киритилди: 23:45 22.11.2025. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!