«Истанбул Башакшеҳир» Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг шартномасини «Рома»дан тўлиқ сотиб олишни хоҳламоқда, деб хабар бермоқда Sports.kz Fotomac.com.tr сайтига таяниб.
«Истанбул Башакшеҳир» мавсум бошида ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни “Рома”дан уч миллион евро эвазига ижарага олган эди ва ҳозир унинг шартномасини сотиб олиш жараёнини бошлади. Истанбул жамоаси яқин кунларда Италия клуби билан музокараларни бошлайди. Ўзбек юлдузи Суперлиганинг жорий мавсумида 8 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди», — деб ёзади турк сайти.
Таъкидлаш жоизки, Шомуродов жорий йил июль ойида турк клубига ижара асосида ўтган эди. Ижара муддати келаси йил июн ойида якунланади.
Transfermarkt порталига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг ҳозирги бозор қиймати 5 миллион еврони ташкил қилади.