Мадриднинг "Реал" клуби кеча Ла Лига доирасида "Севилья"ни ўз майдонида мағлуб этди - 2:0.
Ўйин охирида Винисиус Жуниор захирага олинаётганда жамоа мухлислари унга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди. Бразилиялик вингер ўйиндан сўнг Instagram саҳифасида "Реал" либосидаги суратини олиб ташлади.
Жорий мавсумда Винисиус жами 23 та ўйинда 6 та гол уриб, 9 та ассист берди.