Daily Mail хабарига кўра, «Арсенал»нинг асосий трансфер нишони бўлиб турган Винисиус Жуниор «Реал»даги келажаги борасида шубҳалар сақланиб қолаётгани сабабли шу ҳафта жамоа машғулотларига қайтмайди.
Олдинроқ «Реал» шу ҳафта Винисиус Жуниорнинг вакиллари билан унинг келажаги бўйича музокаралар ўтказиши маълум бўлган эди. Ушбу музокаралар янги узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришишга қаратилади.
Жорий ёзда ўз чап қанотини кучайтиришни мақсад қилган «Арсенал» Винисиусга қизиқиш билдирмоқда ва вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.
Бош мураббий Жозе Моуриньо бразилиялик футболчини жамоада сақлаб қолмоқчи ва клуб унинг янги шартномага имзо чекишини истамоқда.
Бироқ, унинг амалдаги шартномаси тугашига сўнгги бир йил қолди ва агар янги битим бўйича келишувга эришилмаса, «Реал» уни кейинги ёзда текинга бой беришдан кўра, сотишга тайёр бўлиши мумкин.