Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Зеленскийнинг матонатидан ҳайратда

Трамп Зеленскийнинг матонатидан ҳайратда

Трамп Россия ҳамда Украина ўртасидаги урушни тугатишда "конструктив рол ўйнашга қатъий қарор қилган" деб ёзмоқда WSJ.

​Сўнгги ҳафталарда Дональд Трамп Украина ва Володимир Зеленскийга нисбатан оптимизм билдира бошлади. АҚШ президенти унинг "матонати"дан ҳайратда ва Украинанинг дронлар саноатини юқори баҳоламоқда.

АҚШ маъмуриятининг юқори мансабли мулозими газетага маълум қилишича, Трампга "ғолиблар" ёқади ва унинг фикрича, Зеленский тобора шундай кишиларга ўхшаб бормоқда. Шу билан бирга, Трампнинг атрофидаги одамлар унинг қарашлари баъзида тез ўзгариб туришини таъкидламоқда.

​Оқ уй вакили WSJ га Трамп ва унинг жамоаси "Россия ҳамда Украина ўртасидаги урушни тугатишда конструктив рол ўйнашга ва иккала томон билан музокаралар олиб боришга қатъий қарор қилганини" билдирди, дейилади мақолада. Мулозимнинг сўзларига кўра, Трамп эҳтимолий тинчлик битимига эришиш бўйича оптимистик кайфиятда.

Киритилди: 15:05 28.07.2026. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!