Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Илгиз Танташев ЖЧ-2026 нинг энг яхши 10 та ҳаками қаторида

Илгиз Танташев ЖЧ-2026 нинг энг яхши 10 та ҳаками қаторида

Ўзбекистонлик футбол ҳаками кескин танқидларга қарамай, ЖЧ-2026 нинг энг яхши 10 та ҳаками қаторидан жой олди.

​Ҳакам Илгиз Танташев Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) рейтингида ўнинчи ўринни эгаллади. Мусобақа давомида у учта ўйинни, жумладан, Франция ва Парагвай ўртасидаги 1/8 финал учрашувини бошқариб борган эди.

Унинг бошқарувилаги сўнгги ўйиндан кейин ишқибозлар ўзбекистонлик футбол ҳакамининг ишини текшириш талаби билан петиция бошлаган эди, Франциянинг L’Équipe газетаси эса унга 10 баллдан 1 балл қўйди — бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёмон баҳо. Шунга қарамай, FIFA эътирозларга қулоқ солмади ва уни муносиб баҳолади.

Киритилди: 14:33 24.07.2026. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!