Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин ва Пашинян телефонда Арманистоннинг ЕИга қўшилиши ҳақида суҳбатлашди

Путин ва Пашинян телефонда Арманистоннинг ЕИга қўшилиши ҳақида суҳбатлашди

Кремль маълум қилишича, Россия президенти ва Арманистон бош вазири Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳамда ЕОИИда қолиши бўйича эҳтимолий референдум масаласини муҳокама қилган.

Арманистон ҳукуматига кўра, Пашинян ЕИга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширилганидан кейин референдум ўтказиш мумкинлигини билдирган.

Шунингдек, у Путиндан арман маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни юмшатишда кўмак сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил баҳорида Арманистонда ЕИга қўшилиш жараёнини бошлаш ҳақида қонун қабул қилинган. Путин эса аввал ҳам Арманистон бир вақтнинг ўзида ЕИ ва ЕОИИда бўла олмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 15:25 28.07.2026. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!